Тадбиркорлар учун кенг имкониятлар

2019-10-03 Davlat dasturi

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаб, даромадларини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида барча шарт-
шароитлар яратилмоқда. Айни пайтда, вилоятимизда 12 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнига янги технология-ларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, ҳажмини ошириш ва тадбиркорларнинг ўзаро тажриба алмашишида, айниқса, доимий равишда ташкил этилаётган кўргазмалар яқиндан ёрдам бермоқда.

Яқинда вилоят маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган кўргазмада тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тақдимоти ўтказилди.

- Бундай тадбирлар биз учун ниҳоятда фойдалидир,-дейди "Азизбек Отабой" хусусий фирмаси раҳбари Гулнора Оллаёрова. - Мен дастлабки иш фаолиятимни 3 нафар тикувчи билан бошлаган эдим. Кейинчалик Урганч шаҳри, Урганч туманида ҳам тикувчилик цехларини ташкил қилдим. Айни пайтда Шовот туманида менга янада самарали фаолият юритишим учун бино ажратилди. Бу ерга 40 дан зиёд тикув машиналари ўрнатилди. Айни пайтда, қишлоқдаги аёлларнинг 40 нафари иш билан таъминланди. Йил охиригача яна 50 та иш ўринлари яратамиз.

Кўргазма жараёнида ҳар бир жамоа аъзоси, тадбиркорлар келгусидаги режалари билан ўртоқлашдилар.

Ўз мухбиримиз.


So'ngi yangiliklar