Barcha yangiliklar RSS

Таълим

“ZAKOVAT” INTELLEKTUAL BELLASHUVIDA MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTLARI VAKILLARI FAOL QATNASHDILAR



       

   
   Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия ишлари ҳар томонлама такомиллашиб, соҳа  ходимлари болажонларни баркамол вояга етказиш мақсадида юксак масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият юритмоқдалар. Айниқса, улар доимо изланиб, янгиликларни ўрганиб, билим доирасини кенгайтириб, маҳоратини ошириб бораяптилар. 
    Шунингдек, соҳа вакиллари вилоят, Республика миқёсида ўтказилаётган кўрик-танловларда, спорт мусобақаларида ҳам доимий равишда иштирок этмоқдалар. 
    Яқинда Хоразм вилояти мактабгача таълим  бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган “Заковат” интеллектуал беллашувида  Урганч шаҳар ва Хива туман  мактабгача таълим бўлимлари жамоалари, Урганч шаҳар ва Хива  туман мактабгача таълим ташкилотлари директорлари жамоалари  иштирок  этдилар.  Интеллектуал ўйини давомида берилган саволларга ҳар бир жамоа иштирокчиси аниқ, тўғри жавоб беришга ҳаракат қилди.



    Ниҳоят, кучли беллашувлардан кейин ғолиблар аниқланди. Хива туман мактабгача таълим бўлими жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Урганч шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари директорларидан иборат жамоа эса иккинчи ўринга сазовор бўлди. 




   
   Хива туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Раззақова бундай тадбирларнинг ўтказилиши ҳамкасбларининг билим ва маҳоратларини, тажрибаларини янада оширишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.  


    Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Муродбек Отажонов “Заковат” интеллектуал ўйинлари воҳамизда изчил равишда ташкил этилиб, унда тизим ходимлари янада фаол иштирок қилиш учун тайёргарлик кўраётганликларини қайд этди. 
    Ушбу беллашув якунида ғолиблар муносиб тақдирланиб, уларга дипломлар ва китоблар топширилди. 
                    Отахон РАҲИМ. 
      
 


24-02-2022, 23:34
Ko'rishlar: 594
Sahifani chop etish